1

Қишлоқ аҳолиси тимсоҳлардан ўч олди

ДУНЁ 18.07.2018, 07:33
Қишлоқ аҳолиси тимсоҳлардан ўч олди

Индонезияда қишлоқ аҳолиси одам ўлдиргани учун тимсоҳлардан қасд олиш мақсадида юзлаб тимсоҳларни ўлдиришди, дея хабар қилмоқда Вести нашри.

Мамлакат шарқидаги Ғарбий Папуа провинциясида 48 ёшли эркак тимсоҳ фермасига киради. Майса устида ётган улкан тимсоҳ унга ҳужум қилиб, эркакнинг ўлимига сабаб бўлади. Ушбу воқеадан ғазабланган қишлоқ аҳолиси дафн маросимидан сўнг фермага бориб у ердаги барча тимсоҳларни болта ва шу каби асбоблар билан ўлдиришган.

Маълумотларга қараганда, ҳодиса туфайли 292 та жонивор нобуд бўлди. Одамлар эса ўзлари қилган ишларини тўғри деб ҳисоблашларини таъкидлашмоқда. Бундан кейин йиртқичларни аҳоли пунктларидан узоқда сақлаш талаб қилинмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1