Ғарбий Африка мамлакатларида тарқалган Эбола вируси оқибатида вафот этганлар сони 1,9 минг кишига етди. Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти раҳбари Маргарет Чэнь маълум қилди.
ЖССТ маълумотларига кўра, Гвинея, Сьерра-Леоне ва Либерияда 3,5 минг киши Эбола вируси билан касалланган.
Эбола 1976 йил пайдо бўлган ва ҳозиргача умумий ҳисобда вируснинг 24 маротаба тарқалиши қайд этилган. Ҳозирги кунгача вирусга қашри вакцина ҳам, дори ҳам йўқ. Сўнгги бор Эбола вируси 2014 йил бошида Ғарбий Африкада тарқалишни бошлади.
Август ойида Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Эбола вирусининг тарқалиши халқаро аҳамиятдаги хавф эканлигини эълон қилган.