1

Ҳомиладорлик ҳақида 5 афсона ва ҳақиқат

СУҒДИЁНА 19.07.2018, 10:41
Ҳомиладорлик ҳақида 5 афсона ва ҳақиқат

Олий тоифали шифокор, акушер-гинеколог Нафиса СУЛТОНОВА:

1-афсона: Икки киши учун овқатланиш

Рад этолмаймиз. Аммо икки киши учун овқатланиш – ҳар доимгидан икки баробар кўп ейиш, дегани эмас. Икки киши учун фойдали, яъни витаминларга бой таомлардан тановвул қилишнинг ўзи кифоя. Ҳаддан зиёд овқатланиш натижасида ҳомила катталашиб, туғруқ жараёни қийин кечиши мумкин.

2-афсона: Жинсий яқинлик таъқиқланган

Ёлғон! Баъзи эркаклар болага зарар етказиб қўймай, деб ҳатто ҳомиладор рафиқасининг ёнида ухлашга ҳам қўрқади. Агар ҳомиладорлик даври соғлом кечаётган бўлса, ҳеч қандай таъқиқлар йўқ. Эҳтиёткорроқ бўлсангиз, бас.

3-афсона: Соч қирқиш ва бўяш мумкин эмас

Ёлғон! Бу ҳар кимнинг ўз хоҳиши. Бироқ ҳомиладорлик даврида соч бўёғидан фойдаланиш зарар келтириши, яъни аллергия бериши мумкин. Шунинг учун ҳам соч бўяшни кейинроққа қолдирган маъқул.

4-афсона: Бўр ейиш мумкин

Ёлғон! Ҳомиладорлик даврида аёлнинг ноодатий егуликлар ейиши ҳар доим ҳам маъқулланавермайди. Масалан, қишда қулупнай, ёзда довучча ейиш истаги – бу соғлом аёлнинг талаби бўлса, банкалаб шўр бодринг ейиш — паст қон босими, килограммлаб олма ейиш — қамқонлик, бўр ейиш — кальций етишмаслигидан дарак беради. Бу ҳолатларда даволаниш керак.

5-афсона: “УТТ мумкин эмас”

Ёлғон! ҳанузгача УТТнинг ҳомилага салбий оқибатлари исботланмаган. Лекин зарари йўқ экан, деб ҳар ҳафта УТТга тушиш ҳам ярамайди. Яхшиси, шифокор тавсияси билан УТТга боринг.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1