1

МИБ ходимларнинг касбий этикаси ва маданияти янада ошириш масаласида очиқ мулоқот ўтказди

ЖАМИЯТ 20.07.2018, 11:50
МИБ ходимларнинг касбий этикаси ва маданияти янада ошириш масаласида очиқ мулоқот ўтказди

Бугун, 20 июль куни Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросида жамоатчилик ҳамда оммавий ахборот воситалари ва жамоатчилик вакиллари иштирокида таниқли юридик фанлари доктори, профессор Гулчеҳра Маткаримова иштирокида “Ходимларнинг касбий этикаси ва маданиятини ошириш масалалари” мавзусида учрашув бўлиб ўтди.

Тадбирда, Мажбурий ижро бюроси ходимлари томонидан энергия ресурслари ва сув истеъмоли соҳасида бир қатор ижобий ишлар амалга оширилаётганлиги қайд этилиб, жойларда истеъмолчиларнинг тўлов интизоми рия этиши ҳамда ҳуқуқий маданиятини оширишда оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорлик қилиниб келаётганлигини таъкидланди.

Шунингдек, тадбирда Бюро ходимларининг “Касб одобномаси”га тўлиқ риоя этиши, хизмат вазифаларини масъулият, ташаббускорлик ва холислик билан бажариши юзасидан мунтазам олиб борилган ишлар ҳақимда ҳам тўҳтаб ўтилди.

Мулоқотда сўз олган профессор Гулчеҳра Маткаримова “Ҳар бир ходим ўз фаолиятининг авваламбор тарғиботчиси бўлиши лозимлигини, аҳоли билан ишлаш жараёнида ходимлар ўз касбининг фидойи бўлиши билан бирга, хушмуомала, маънавий ва ахлоқий фазилатларни намоён этиши муҳим аҳамият касбга этишини билдириб, ўз ўрнида раҳбар ходимларнинг қўл остидагиходимларга ўрнак бўлиши лозимлигини қайд этди.

Бундай тадбирлар аҳоли ва истеъмоларнинг ҳуқуқий маданиятини мустаҳкамлаш, Бюро органлари фаолиятига ошкоралик бериш ҳамда жамоатчилик вакиллари билан ўзаро ҳамкорлигини таъминлашда муҳим ҳисобланади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1