1

Хўжаобод туманида "Давергеодезкадастр" қўмита раиси сайёр қабул ўтказади

ЖАМИЯТ 20.07.2018, 12:24
Хўжаобод туманида "Давергеодезкадастр" қўмита раиси сайёр қабул ўтказади

Андижон вилояти Хўжаобод туманида Қўмита раиси Абдуллаев Абдушукур Ҳамидовичнинг сайёр қабули бўлиб ўтади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 4 июл куни Давергеодезкадастр қўмитаси раҳбариятининг 2018 йилнинг иккинчи ярим йиллигида Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар ва вилоятларнинг туманларида жисмоний ва юридик шахслар билан сайёр қабуллар ўтказиш жадвалига мувофиқ жорий йилнинг 25 июл санасида Андижон вилояти Хўжаобод туманида Қўмита раиси Абдуллаев Абдушукур Ҳамидовичнинг сайёр қабули бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Шу муносабат билан, сизда Давергеодезкадастр қўмитаси тизимидаги ташкилотлар хизматларидан фойдаланишда муаммолар ва ўзингизни қизиқтирган бошқа саволлар бўлса, 2018 йил 25 июл куни соат 10:00 да қуйидаги манзилда бўлиб ўтадиган сайёр қабулга ташриф буюришингизни сўраймиз. Манзил: Андижон вилояти Хўжаобод туманида ҳокимлиги мажлислар зали.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1