1

Самарқанд шаҳар марказий шифохонасида бир соатда 97 миллион сўм камомад аниқланди

ЖАМИЯТ 20.07.2018, 13:46
Самарқанд шаҳар марказий шифохонасида бир соатда 97 миллион сўм камомад аниқланди

Бу ҳақда халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг эллик тўртинчи сессиясида вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Э.Турдимов маълум қилди, деб хабар бермоқда ЎзА.

Вилоят раҳбари сессияда вилоят прокурори, ички ишлар бошқармаси, соғлиқни сақлаш бошқармаси, экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси бошлиқларининг йилнинг биринчи ярмидаги фаолияти юзасидан берган ахборотларидан сўнг, ўзи кейинги кунларда вилоят туман ва шаҳарларида турли соҳалар фаолияти билан танишиб, кузатган ҳолатларини баён этди.

Тадбиркорлар билан ишлаш, ҳудудларни обод этиш, аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш борасида олиб борилаётган ишларнинг талаб даражасида эмаслигини мисоллар орқали билдирди.

Жумладан, Самарқанд шаҳар ва туман тиббиёт муассасаларидаги ҳолат, вилоят марказида атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва чиқиндиларни ташиш хизматлари, Нарпай туманидаги мактабгача таълим муассасаси фаолиятига танқидий баҳо берди.

Ўз навбатида, вилоят Кенгаши депутатларидан ҳуқуқ-тартибот ва ижро органларининг ахборот ҳамда ҳисоботларини эшитишда фаол бўлишлари, масалаларни атрофлича муҳокама этишларини сўради.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1