1

Самарқанддаги туғруқхонада чақалоқлар ваҳшийларча ўлдирган жиноий гуруҳ ҳақида кўрсатув тайёрланди (видео)

ЖАМИЯТ 20.07.2018, 15:40
Теглар: Видео
Самарқанддаги туғруқхонада чақалоқлар ваҳшийларча ўлдирган жиноий гуруҳ ҳақида кўрсатув тайёрланди (видео)

Хабарингиз бор, Самарқанд шаҳридаги хусусий туғуруқхоналарнинг бирида муддатидан аввал туғилган чақалоқлар сотилганлиги, сотишга тўғри келмаганлари эса ваҳшийларча ўлдирилганлиги маълум бўлгани ҳақида хабар берган эдик.

"Ўзбекистон" телеканалида шифокор Наргиз Санахонова ва унинг жиноий шерикларининг кирдикорларига бағишланган "Бир жиноят изидан" кўрсатуви эфирга узатилди.


Шифохона бошқарув ходимлари тирик туғилган чақалоқларни сохта ҳужжат билан 500 АҚШ долларидан 2000 АҚШ долларигача бўлган миқдорда фарзандсиз оилаларга пуллашган.

Сотилмай қолган гўдаклар қаровсиз қолдирилиб, нобуд қилинган. Кичкинтойларнинг жонсиз таналари эса тиббий чиқиндиларни ёқишга мўлжалланган муфель печида ёқиб юборилган.

Жорий йилнинг февраль ойи охирида жиноят ишлари бўйича Самарқанд вилояти судининг биносида шифохона маъмурияти ҳамда ходимларига ҳукм ўқилган эди.

Жиноят ишлар бўйича Самарқанд вилояти судининг ҳукмига кўра, Наргиз Санахоновага узил-кесил 13 йил-у 2 ой озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланди.

Унинг жиноий шериги Дилором Насимовага эса суд 12 йил-у 6 ой муддатга озодликдан маҳрум этиш жазосини қўллади.

Мазкур иш бўйича Наргиз Санахонованинг қизи Эъзоза Санахоновага ҳам жазо тайинланди. У 5 йил озодликдан маҳрум этилди. Бироқ унинг ёши ва талаба экани, қарамоғида укалари борлиги инобатга олиниб, Жиноят Кодексининг 72-моддаси билан 2 йилга синов муддати белгиланди.

Шарҳлар

Тошкентда 9-синф ўқувчиси одамларни ис газидан сақлаб қоладиган ихтиро яратди (видео)

17.11.2023, 09:49

3 йилдан бери “Баркамол авлод” болалар мактабининг робототехника тўгарагига қатнайдиган Озодбек Ҳошимов одамларни ис газидан сақлаб қоладиган ихтиро яратди. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими...
Оққўрғонда вертолёт иштирокида тўй кортежини қилганлар жаримага тортилди (видео)

16.11.2023, 12:40

Аввалроқ, Тошкент вилоятидаги тўйда вертолётдан фойдалангани акс этган видео тармоқларда тарқалган эди. Тошкент вилояти ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси мазур ҳолат бўйича маълумот тақдим этди. Маълум қилинишича, ИИББ...
Кечаги ёмғирдан сўнг Тошкент марказидаги янги "дом"нинг ери чўкиб, таги очилиб қолди (видео)

10.11.2023, 12:45

Пойтахт марказида қурилган янги кўп қаватли уй ҳали эгаларига топширилмасданоқ куни кеча ёғиб ўтган ёмғирдан сўнг даҳшатли манзара касб этиб қолди. 11 қаватли уйнинг зиналари...
Фарғонадаги экин даласига янги туғилган чақалоқ ташлаб кетилди (видео)

04.11.2023, 12:37

Фарғонада янги туғилган чақалоқ ташлаб кетилди. "Замон" дастурида мазкур ҳодиса бўйича тафсилотлар маълум қилинди.Маълум бўлишича, Фарғона тумани Юқори арча МФЙ ҳудудидаги катта далага янги туғилган,...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1