АсосийJamiyat

Тожикистонда 130 мингга яқин ўқувчи ўзбек тилида таълим олмоқда

'Тожикистонда 130 мингга яқин ўқувчи ўзбек тилида таълим олмоқда'ning rasmi

Тожикистон Республикаси фан-таълим вазири ўринбосари Р.Мирбобоев мамлакатнинг биринчи ярим йиллик якунларига бағишланган матбуот анжуманида бу ҳақда маълум қилган.

Вазир ўринбосарининг қайд этишича, Тожикистонда ўзбек тилида ўқитишга ихтисослашган мактаблар сони етмишдан зиёд. Яна 426 та умумтаълим муассасасида тожик тили билан бирга ўзбек тилида ўқитиш ҳам йўлга қўйилган бўлиб, ўқувчиларни ўқув-адабиётлар билан таъминлашга ҳам алоҳида эътибор бериб келинмоқда. Шу мақсадда вазирлик қошида ўзбек тилидаги ўқув-методик адабиётларни тайёрлаш гуруҳи фаолият кўрсатмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон Сўғд вилоятида янги умумтаълим мактабини қуришни режалаштираётгани ҳақида хабар берган эдик.

    Бошқа янгиликлар