1

Самарқандда ўғил 85 ёшли отасини калтаклади

ЖИНОЯТ 21.07.2018, 09:20
Самарқандда ўғил 85 ёшли отасини калтаклади

18 июль куни Самарқанд вилоятининг Тайлоқ туманида ўғил отасини уриб, турли тан жароҳатлари етказган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар бермоқда.

Маълумотга кўра, шу туманда яшовчи 29 ёшли Д.Тоҳиров (исми ўзгартирилган) уйида бирга яшовчи 85 ёшли отаси У.Тоҳиров (исми ўзгартирилган) билан жанжаллашиб, унинг танасининг турли жойларига қўллари билан урган.

Натижада ота жиддий жароҳат олиш эвазига шифохонага ётқизилган.

Отага қўл кўтарган ўғил Д.Тоҳиров эса қўлга олинган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1