Якшанба куни бир қатор мамлакатларда Telegram мессенжери фаолиятида муаммолар кузатилди.
Носозлик Москва вақти билан соат 11:00 атрофида қайд этилган. Фойдаланувчилар серверга улана олмаслик (48%), ўз мессенжерларига кира олмаслик(27%) ва хабарларни юбора олмаётганликларидан (23%) шикоят қилишган.
Фойдаланувчилар маълумотларига қараганда Италия, Испания, Австрия, Чехия, Греция, Туркия, Украина ва Белоруссия энг кўп муаммоларга дуч келмоқда. Шунингдек, Россиянинг Москва, Санкт-Петербург, Казан, Самара, Екатеринбург ва Новосибирск аҳолиси томонидан носозликлар ҳақида хабарлар юборилган.
Эслатиб ўтамиз, март ойи охирида ҳам бутун дунё бўйлаб Telegram мессенжери ишида узилишлар қайд этилган эди.
22.07.2018 11:48
Telegram фойдаланувчилари мессенжер ишида узилишлар бўлаётганидан шикоят қилишди






