1

Эронда бир кунда икки зилзила қайд этилди

ДУНЁ 22.07.2018, 17:09
Эронда бир кунда икки зилзила қайд этилди

Эрон жанубидаги Хормозгон вилоятида якшанба куни 4.7 ва 5.7 магнитудалик зилзилалар рўй берди. Бу ҳақда Теҳрон университети Геофизика институтининг Эрон сейсмология марказига асосланиб, IRNA хабар бермоқда.

Биринчи силкиниш магнитудаси 4,7 баллни ташкил этган ва маҳаллий вақт билан 9:34 да қайд этилган, 5,7 балли иккинчи зилзила тахминан уч дақиқадан сўнг содир бўлди. Зилзилаларнинг ўчоғи мос равишда 22 ва 8 километр чуқурликда жойлашгани айтилмоқда.

Табиий офатлар оқибатларини бартараф этиш бўйича минтақавий бўлинма вакили томонидан маълум қилинишича, ҳудудга қутқарувчилар гуруҳи жўнатилган. Ҳозирча, ҳалок бўлганлар ва вайронагарчиликлар ҳақидаги маълумотлар йўқ.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1