Ҳабашистон пойтахти Аддис-Абеба яқинида бир неча эркак 12 ёшли қизчани ўғирлаб кетишди, дея хабар берди Тopnews.ru нашри.

Қўлга тушган қизчани эркаклар унинг хоҳишига хилоф равишда никоҳдан ўтишга мажбур қилишган. Қиз бўйин бермагач, эркаклар уни дўппослаган.
То ҳукумат қизчани излаб топгунча бечора бир ҳафта асирда ўтирган.
Лекин чинакам мўъжиза юз беради: қизчани арслонлар тўдаси ҳимоя қилади.

Арслонлар қизчанинг атрофини ўраб олишади. Юраклари товонларига тушган эркаклар эса жуфтакни ростлаб қолишди. Арслонлар эса полиция етиб келмагунча қизчани ҳимоя қилиб туришган.







