1

Олий таълим муассасаси яна биттага кўпаяди

ЖАМИЯТ 23.07.2018, 11:22
Олий таълим муассасаси яна биттага кўпаяди

Тошкент шаҳрида “ММФИ” миллий тадқиқот ядро университети” федерал давлат автоном олий таълим муассасасининг (Россия) филиали ташкил этилади.

Президентнинг 2018 йил 20 июлида “Тошкент шаҳрида “ММФИ” миллий тадқиқот ядро университети” федерал давлат автоном олий таълим муассасасининг филиалини ташкил этиш ва унинг фаолиятини ташкиллаштириш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, Тошкент шаҳрида “ММФИ” миллий тадқиқот ядро университети” федерал давлат автоном олий таълим муассасасининг (Россия) филиали ташкил этилиб, унда ядро энергетикаси ва иссиқлик физикасининг тармоқ эҳтиёжлари учун илмий-технологик ишлаб чиқариш вазифаларини ҳал этишга қодир бўлган муҳандис-техник кадрлар тайёрланиши белгиланди.

“ММФИ” МТЯУ филиалининг таълим фаолияти 2019/2020 ўқув йилидан бошланади.

Филиал битирувчиларига “ММФИ” миллий тадқиқот ядро университетининг (Россия) белгиланган намунадаги дипломи берилади ва бу диплом Ўзбекистонда олий таълим тўғрисидаги ҳужжат сифатида тан олинади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1