Қашқадарё вилоятининг Қарши туманида нохуш воқеа юз берди.
22 июль куни Б.С. яшовчи ўзининг “Спарк” русумли автомашинасини “Бешкент-Қарши” автомобиль йўлининг 2-км.да ҳайдаб кетаётиб, йўлни белгиланмаган жойидан велосипедда кесиб ўтаётган З.С. ва велосипедда бирга бўлган турмуш ўртоғи З.Ш. исмли аёлларни уриб юбориб, воқеа жойидан кетиб қолган, дея хабар бермоқда ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси.
Натижада З.С. ва З.Ш.лар жароҳат олиб, воқеа жойида вафот этган. Кўрилган чоралар натижасида Б.С. ушланган.






