“Ўзбекистон Республикасининг Жиноят, Жиноят-процессуал ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Қонун Президент томонидан имзоланди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Қонун билан Жиноят кодексида белгиланган жавобгарликка тортиш муддатлари қисқартирилди.
Унга кўра, жиноят содир этилган кундан бошлаб қуйидаги муддатлар:
Шунингдек, агар ижтимоий хавфи катта бўлмаган ёки унча оғир бўлмаган жиноят содир этилган кундан бошлаб ўн йил, оғир ёки ўта оғир жиноят содир этилган кундан бошлаб йигирма беш йил ўтган бўлса, шахс жавобгарликка тортилиши мумкин эмаслиги белгиланди. Илгари бу муддатлар барча тоифадаги жиноятлар учун йигирма беш йил эди.