“Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси “Урганч” аэропортининг ёпилиши муносабати билан авиакомпания Тошкент-Урганч-Тошкент, шунингдек, Тошкент-Нукус-Тошкент йўналишида аввалдан режалаштирилган МАК қатновларига ўзгартиришлар киритди.
Жорий йилнинг 27-июль куни қатновлар «Нукус» аэропортига қуйидаги жадвал асосида амалга оширилади.
Маҳаллий қатновлар:
Урганчдан бажариладиган ҲЙ055 / 056 йўналишидаги қатновлар «Нукус» аэропортига амалга оширилади.
ҲЙ055 - Нукусга учиш 07:45да - Нукусга қўниш вақти - 09:30.
ҲЙ056 - Нукусдан учиш 20:05да - Тошкентга қўниш вақти - 21:40
Нукусга/дан бажариладиган ҲЙ011 / 012 қатновлар бекор қилинди.
* Нукусга ҲЙ011дан қатновига авиабилет олган йўловчилар соат 07:45да Нукусга ҲЙ055 қатновида жўнатилади.
* Нукусдан ҲЙ012 қатновига авиабилет олган йўловчилар Нукусдан Тошкентга ҲЙ056 қатновида соат 20:05да жўнатилади.
Нукусгадан ҲЙ017018 қатновлари Урганчда тўхтамасдан амалга оширилади.
ҲЙ017 - Нукусга учиш соат 17:30 да –Нукусга қўниш вақти - 19:15
ҲЙ018 - Нукусдан учиш соат 19:55 да - Тошкентга учиб келиш вақти - 21:30
Парвозлар жадвалига ўзгартиришлар киритилиши мумкин, юзага келган ноқулайликлар учун узур сўраймиз, дея хабар қилмоқда МАК ахборот хизмати.
Шунингдек, 2018-йил 27-июлдаги Урганчдан Москвага халқаро қатнови Урганч-Москва йўналишидаги ҲЙ615/616 қатновлари Нукус аэропортидан амалга оширилади. ҲЙ615 - Нукусдан учиш соат 10:30 да – Москвага қўниш соат 12:10да.
ҲЙ616 - Москвадан учиш соат 13:40 да - Нукусга учиб келиш соат 19:05 да.
*Урганч- Москва қатновига авиабилетларни расмийлаштирган йўловчиларни «Нукус» аэропортига автобусда ўз вақтида олиб боришни таъминлаш мақсадида «Урганч» аэропортига юқорида кўрсатилган жадвал бўйича камида 6 соат олдин келишингизни сўраймиз.
*Москвадан Урганчгача авиабилети бўлган йўловчилар «Нукус» аэропортига етиб келгач, Урганч аэропортига автобусда олиб борилади.
Шунингдек, 28-29-30 июль ва ундан кейинги кунлар учун режалаштирилган қатновлар бўйича қўшимча маълумот берилади.
МАК раҳбарияти «Урганч» аэропортининг тез орада ишга тушурилиши учун барча чораларни кўрмоқда.






