АсосийDunyo

Ҳиндистон ва Покистондаги сув тошқини 440 кишининг умрига зомин бўлди

Ҳиндистон ва Покистонда содир бўлган сув тошқини оқибатида 440 киши вафот этди.  Бу ҳақда “Россия 24” телеканали хабар бермоқда.

Ўн минглаб уйлар вайрон бўлган, электр токи ва алоқа йўқ, поездлар ҳаракати тўхтаган. Айрим яшаш жойларида сув 4 метргача кўтарилди. Бир қаватли биноларнинг барчасини эса сув босди.

Қайиқ ва вертолёт ёрдамида табиий офат содир бўлган ҳуддудларга дори-дармонлар етказиб берилмоқда. Яраланганларга тиббий ёрдам кўрсатилиб, жабрлангарлар вақтинчалик палаткали лагерларга жойланмоқда.

Эслатиб ўтамиз, сув тошқинларини  ушбу икки мамлакатда кузатилган муссон ёмғирлари келтириб чиқарди.

    Бошқа янгиликлар