Бугун, 27 июль куни Амир Темур кўчасининг Осиё кўчасидан Кичик ҳалқа автомобиль йўлигача бўлган қисмида автотранспортлар ҳаракати вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда ИИББ матбуот хизмати хабар берди.
Манба хабарига кўра, кўча йўл қопламасини таъмирлаш ишлари олиб борилиши муносабати билан вақтинча ёпиқ бўлади.
“Ноқулайликлар учун, сизлардан узр сўраймиз”, дейилади ИИБ хабарида.






