Эбола Либерия давлати келажагига тахдид солмоқда

ДУНЁ 10.09.2014, 15:55
Эбола Либерия давлати келажагига тахдид солмоқда

Эбола вирусининг тез тарқалиши Либерия давлатининг келажагига катта таҳдид солмоқда, деб ҳисоблайди Либерия мудофаа вазири Брауни Самукай. Унинг сўзларига кўра, мамлакат вирусни олдини олиш учун етарлига ресурсларга эга эмас.  

Бу ҳақда Самукай БМТ хавфсизлик кенгашининг йиғилишида маълум қилди. Мудофаа вазирининг айтишича, вирус ўрмон ёнғинлари тезлигида тарқалмоқда. “Эбола вируси давлатимизнинг нормал ҳаётини тўхтатишга сабаб бўлди”,-дейди Брауни Самукай.

Вести.Ру нашрининг хабар беришича, АҚШ ҳукумати Эбола вирусини даволовчи марказларга 75 миллион АҚШ доллари миқдорида маблағ ажратишга ваъда берганди. Бу касалланганлар учун мингга яқин жой ажратилишини таъминлайди.  

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1