Австралияда бемор Эбола билан касалланганлиги гумон қилинмоқда

ДУНЁ 11.09.2014, 09:20
Австралияда бемор Эбола билан касалланганлиги гумон қилинмоқда

Африкада 2 мингдан ортиқ кишининг умрига зомин бўлган Эбола вируси Австралияда ҳам қайд этилган бўлиши мумкин.  Голд-Кост шаҳри шифохонасига ушбу вирус аломатлари кузатилаётган бемор келтирилди.

9 сентябрь куни 24 ёшли Австралия фуқароси Конго Демократик Республикасидан қайтиб келган ва ўзини ёмон ҳис қила бошлаган. 11 сентябрда эса у шифохонага келтирилди. Унинг аҳволи барқарор дея таъкидланмоқда. Аммо, ҳозирча аниқ ташхис тасдиқланмаган. Бу ҳақда ИТАР-ТАСС хабар беради.

Эслатиб ўтамиз, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, Ғарбий Африка мамлакатларида Эбола вируси оқибатида 2296 киши вафот этди.  Гвинея, Сьерра-Леоне ва Либерияда 4293 киши ушбу вирус билан касалланган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1