1

Эронда волейбол учрашувини томоша қилган аёл ҳибсга олинди

ДУНЁ 11.09.2014, 09:48
Эронда волейбол учрашувини томоша қилган аёл ҳибсга олинди

Келиб чиқиши эронлик бўлган Британия фуқароси волейбол учрашувини томоша қилгани учун икки ойга озодликдан маҳрум қилинди, деб хабар беради Independent нашри.

25 ёшли Ғончеҳ Ғавомий эркаклар бўйича Эрон ва Италия терма жамоаси учрашувига кириш вақтида бир гуруҳ қизлар билан қўлга олинган. Учрашув 20 июнь куни бўлиб ўтган. Кейинчалик полиция ходимлари волейбол мухлисасини қўйиб юборишди.  Аммо, у шахсий буюмларини олиб кетгани полиция маҳкамасига ташриф буюрганида уни яна ҳибсга олишди. Бу сафар эса у Теҳрондаги қамоқхонага юборилди.  Хабарда ёзлишича, у ерга асосан сиёсий маҳбус ва журналистларни юборишар экан.

Маълум бўлишича, Ғавомий Эрондаги эркаклар мусобақаларини аёллар томоша қилишини тақиқловчи қонунга қарши чиқувчи, машҳур намойишчи бўлган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1