Туркияга фоҳишаликка олиб кетилаётган навоийлик 4 нафар қиз аэропортда тўхтатиб қолинди (видео)

ЖИНОЯТ 30.07.2018, 11:48
Теглар: Видео
Туркияга фоҳишаликка олиб кетилаётган навоийлик 4 нафар қиз аэропортда тўхтатиб қолинди (видео)

Навоийда даромадли иш ҳақидаги ёлғонларга ишониб, Туркияга фоҳишаликка олиб кетилаётган 4 нафар қиз ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан тўхтатиб қолинди. Бу ҳақда «Ёшлар» телеканалининг «Давр» информацион дастурида хабар берилди.

Тошкент вилояти Оҳангарон шаҳрида рўйхатда турган, Туркиянинг Истанбул шаҳрида яшаб, ишлаб юрган Д.Ҳ. Навоийда истиқомат қилувчи 4 қизга қўнғироқ қилиб, уларга Туркияда иш топиб беришни ваъда беради.

Аёлларга ўз ҳисобидан электрон чипта жўнатган Д.Ҳ.нинг мақсади аниқ эди. Бироқ унинг режасидан хабар топган тегишли идора ходимлари унинг бу қинғир ишига чек қўйишди.

"Ўзим хоҳламагандим бу ишни қилишни, фақат анчадан буён бу ерда ишсиз бўлиб юрганим учун унинг гапларига учдим, мўмай пул беришига ишондим. Пулга учганим учун жуда ҳам пушаймонман", - дейди қизлардан бири.

Айни пайтда тергов суриштирув ишлари олиб борилмоқда.


Шарҳлар

Тошкентда 9-синф ўқувчиси одамларни ис газидан сақлаб қоладиган ихтиро яратди (видео)

17.11.2023, 09:49

3 йилдан бери “Баркамол авлод” болалар мактабининг робототехника тўгарагига қатнайдиган Озодбек Ҳошимов одамларни ис газидан сақлаб қоладиган ихтиро яратди. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими...
Оққўрғонда вертолёт иштирокида тўй кортежини қилганлар жаримага тортилди (видео)

16.11.2023, 12:40

Аввалроқ, Тошкент вилоятидаги тўйда вертолётдан фойдалангани акс этган видео тармоқларда тарқалган эди. Тошкент вилояти ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси мазур ҳолат бўйича маълумот тақдим этди. Маълум қилинишича, ИИББ...
Кечаги ёмғирдан сўнг Тошкент марказидаги янги "дом"нинг ери чўкиб, таги очилиб қолди (видео)

10.11.2023, 12:45

Пойтахт марказида қурилган янги кўп қаватли уй ҳали эгаларига топширилмасданоқ куни кеча ёғиб ўтган ёмғирдан сўнг даҳшатли манзара касб этиб қолди. 11 қаватли уйнинг зиналари...
Фарғонадаги экин даласига янги туғилган чақалоқ ташлаб кетилди (видео)

04.11.2023, 12:37

Фарғонада янги туғилган чақалоқ ташлаб кетилди. "Замон" дастурида мазкур ҳодиса бўйича тафсилотлар маълум қилинди.Маълум бўлишича, Фарғона тумани Юқори арча МФЙ ҳудудидаги катта далага янги туғилган,...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1