АсосийJamiyat

Нарх ошса, 85 фоиз тўлов қилганлар қўшимча тўловларни амалга оширадими?

'Нарх ошса, 85 фоиз тўлов қилганлар қўшимча тўловларни амалга оширадими?'ning rasmi

"Ўзавтосаноат" АЖ бошқаруви раиси Шавкат Умурзоқов иштирокидаги Халқаро пресс-клубнинг навбатдаги сессияси давом этади.

Аввалги хабаримизда “Ўзавтосаноат” раиси шу йилнинг 1 августидан машиналар нархи ошиши ҳақида расмий маълумот берганини маълум қилган эдик.

Агар 1 августдан нарх ошса, илгари автомобиль харид қилиш учун 85 фоиз тўлов қилган харидорлар қўшимча тўловларни амалга оширадими, деган саволга “Ўзавтосаноат” раиси изоҳ берди:

“Аввал тўлов қилган харидорлар эски нархларда автомашиналарни оладилар. Улар қўшимча тўловни амалга оширмаслик билан бирга, шартномада келтирилган кунда – ўз вақтида машиналарини олишади”, - деди Ш.Умурзоқов.

    Бошқа янгиликлар