1

Хавфсиз шаҳар: Тунги "учар"лар аниқланди

ЖАМИЯТ 30.07.2018, 14:27
Хавфсиз шаҳар: Тунги "учар"лар аниқланди

29 июлдан 30 июлга ўтар кечаси ЙПХ тунги патруллаш гуруҳи ходимлари томонидан аҳоли тинчилигини бузиб, уларнинг норозилигига сабаб бўлаётган ҳайдовчилардан бир нечтаси аниқланди, деб хабар бермоқда Тошент шаҳар ИИББ матбуот хизмати.

Шу кечада шаҳар бўйича авто-мототранспорт воситалари ҳайдовчилари томонидан жами 487 та қоидабузарлик қайд этилган.

ЙПХ ходимлари тезликни ошириб ҳаракатланиб келаётган 22 нафар ҳайдовчини тўхтатишган, улардан 12 нафари мотоциклчилардир. Шундан 3 киши маст ҳолда машина бошқаргани маълум бўлди.

Бухоро вилоятидан бўлган 33 ёшли А.Отабек (“Ҳюндаи Тибурон” русумли автомобил, давлат рақами 01О213ОА);

26 ёшли В.Амирсаид (“Мерседес” автомобили, давлат рақами 01М707ЛА);

22 ёшли Н.Никита (“Мазда” автомобили, давлат рақами 01Ж159ОА).

Бундан ташқари, 6 нафар мотоциклчининг ҳужжатлари йўқлиги, 2 нафари шлемсиз экани, 4 нафарида давлат рақам белгиси стандартга мос эмаслиги аниқланди. Умумий ҳисобда 24 нафар ҳайдовчининг тегишли ҳужжатларсиз автомобил бошқаргани, 33 нафари светофор қизил чироғи ва йўл белгиларига бўйсунмагани, 214 нафари хавфсизлик камари тақмаганлиги қайд этилди.

Уларнинг барчасига нисбатан маъмурий баённомалар тузилиб, транспорт воситалари эса жарима майдонига қўйилди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1