1

Мирзо Улуғбек номидаги ихтисослаштирилган мактаб-интернатига ўқувчилар қабул қилинмоқда

ЖАМИЯТ 30.07.2018, 15:29
Мирзо Улуғбек номидаги ихтисослаштирилган мактаб-интернатига ўқувчилар қабул қилинмоқда

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Астрономия институти ҳамда Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳамкорлигида Мирзо Улуғбек номидаги астрономия, физика, математика ва информатика фанларига ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаб-интернатига ўқувчилар қабул қилинмоқда. Таълим ўзбек ва рус тилларида олиб борилиши назарда тутилган бўлиб, мактаб-интернатга Тошкент шаҳрида жойлашган мактабларнинг 6-синф битирувчилари танлов асосида 7-синфга қабул қилинади. Танловда иштирок этиш истагини билдирганлар Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Астрономия институтининг расмий wэб-сайтида (www.astrin.uz) онлайн-рўйхатдан ўтишлари ёки бевосита Тошкент банк коллежи биносидаги қабул комиссиясига топширишлари мумкин.

Таъкидлаш жоизки, ҳозирда ихтисослаштирилган мактаб-интернати биносининг қурилиш ишлари олиб борилаётгани муносабати билан 2018-2019 ўқув йили учун қабул фақат Тошкент шаҳридан амалга оширилмоқда. Келгуси йилдан бошлаб эса республикамизнинг барча ҳудудларидан ўқувчилар қабул қилинади.

Манзил: Тошкент шаҳар, Олмазор тумани, Юнусов кўчаси, 5-уй (Мўлжал: Тансиқбоев деҳқон бозори). Ҳужжатлар жорий йилнинг 5 августига қадар қабул қилинади.

2018 йил 10 август куни ўқувчилари Тошкент банк коллежи биносида физика, математика ва инглиз тили фанларидан тест синовларидан ўтказилади.

Қўшимча маълумотларни Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Астрономия Институтининг расмий wэб-сайтида (www.astrin.uz) ҳамда Инновацион ривожланиш вазирлигининг қуйидаги телефон рақамлари орқали олиш мумкин: +998-90-318-06-54, +998-98-124-77-20.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1