АсосийJamiyat

Исмоил Муҳаммад Содиқ мусулмонлар идорасига маслаҳатчи этиб тайинланди

'Исмоил Муҳаммад Содиқ мусулмонлар идорасига маслаҳатчи этиб тайинланди 'ning rasmi

Шайх Муҳаммад Cодиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг фарзанди Исмоил Муҳаммад Содиқ Ўзбекистон мусулмонлари идорасида маслаҳатчи лавозимига тайинланди. Бу ҳақда ЎМИ Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Исмоил Муҳаммад Содиқ 1976 йилда Тошкент шаҳрида таваллуд топган. 1994 йил «Исломий даъват куллияси»га ўқишга кирди. Тўрт йил бакалавр босқичида, сўнг икки йил магистратурада ўқиб, 2001 йили ушбу куллияни тамомлади. Шундан сўнг, элчихоналарда, диний таълим муассасаларида, нашр ишларида, сайт хизматларида ва таълим марказларида фаолият олиб борди. Ҳозирда Исмоил Муҳаммад Юсуф «Ҳилол нашр» матбаа нашриёти раҳбари ҳисобланади.

Исмоил Муҳаммад Содиқнинг мазкур фаолиятлардан ташқари илмий салоҳияти ҳам юқори. У киши расмий илм даргоҳларидан ташқари ўз оталари Шайх ҳазратларидан ҳам кўп таълим олган. Хусусан, «Тафсири Насафий» ва «Саҳиҳи Бухорий»дан ижоза олган. «Олтин Силсила»нинг таржимонларидан бири. Шайх ҳазратларининг барча китобларининг ношири ҳисобланади.

    Бошқа янгиликлар