1

Бўстонлиқдаги тоғда адашиб қолган саёҳатчиларга ёрдам кўрсатилди

ЖАМИЯТ 31.07.2018, 10:43
Бўстонлиқдаги тоғда адашиб қолган саёҳатчиларга ёрдам кўрсатилди

Қутқарувчилар ўн икки соатлик қидирув ишларидан сўнг Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманининг тоғларида адашиб қолган саёҳатчиларни топди. Бу ҳақда Ўзбекистон ФВВ матбуот хизмати хабар берди.

Хабарда айтилишича, 29 июл куни соат 17:35 да Тошкент вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасига фуқаро Д.Абдувалиев тоғда адашиб қолган саёҳатчиларни топишда ёрдам сўраб мурожаат қилган.

"Чимён" қутқарув отряди қутқарувчилари тезкорлик билан воқеа жойига чиқишиб қидирув ишларини бошлаб юборишди.

30 июл куни эрта тонг соат беш яримда адашиб қолганлар топилди.

Қутқарувчилар томонидан уларга ёрдам кўрсатилиб аҳоли пунктига эвакуация қилинди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1