Тошкент шаҳрида бир неча муддат транспорт воситалари ҳаракати учун ёпиқ бўлган Фидокор кўчасининг Ойбек кўчасига чиқиш қисмида энди яна автомобиллар ҳаракатланиши мумкин. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ ахборот хизмати хабар берди.
Хабарда қайд қилинишича, 31 июль куни кўчани тўсиб турувчи тўсиқни олиб ташлаш ва ушбу йўлда автомобиллар ҳаракатини тиклаш ишлари бошланган.







