АсосийJamiyat

Феруз Абилов Оқдарё тумани ҳокими вазифасини бажаради

'Феруз Абилов Оқдарё тумани ҳокими вазифасини бажаради'ning rasmi

1 август куни халқ депутатлари Оқдарё тумани кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди.
Бу ҳақда Самарқанд вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.


Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси У.Исмоилов ва вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Э.Турдимов иштирок этган сессияда ташкилий масала кўрилди.

2016 йил ноябрь ойидан буён Оқдарё тумани ҳокими вазифасида ишлаб келган Пирматбой Ўсаров ўз аризасига кўра туман ҳокими вазифасидан озод этилди.

Шу пайтгача “Ўзагротехсаноатхолдинг” акциядорлик жамияти инвестицияларни жалб қилиш, инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш ва ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш бошқармаси бошлиғи вазифасида фаолият кўрсатган Феруз Абилов Оқдарё тумани ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

    Бошқа янгиликлар