Ҳукумат қарори билан Абдужаббор Абдусатторович Абдувоҳитовга Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетининг ректори вазифасини бажариш юкланди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар берди.
Абдужаббор Абдувоҳитов жорий йил феврал ойида Ташқи ишлар вазири ўринбосари этиб тайинланган.
2002−2011 йилларда Тошкентдаги Вестминстер университети ректори лавозимида фаолият юритган. 2011—2012 йилларда Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ректори бўлган. Сўнгра Президент ҳузуридаги Давлат бошқарув академиясига ректорлик қилган.






