АсосийDunyo

Коста-Рикада 2 тонна гиёҳванд модда мусодара қилинди

'Коста-Рикада 2 тонна гиёҳванд модда мусодара қилинди'ning rasmi

Коста-Рикада ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор амалиёт чоғида умумий вазни икки тоннага тенг кокаин моддаси қўлга киритилди, дея хабар бермоқда Россия 24 нашри.

Мазкур гиёҳванд моддалар Тинч океани орқали мамлакатга олиб киришга уринилган. Кокаин дори-дармон воситалари орасига яширилгани хабар қилинмоқда. Юкни соҳилга 4 та моторли қайиқларда олиб келишган. Кокаин радарлар ёрдамида аниқланди. Мазкур ҳолат юзасидан 3 нафар Колумбия қуфаролари Коста-Рика полицияси томонидан ҳибсга олинди.

Дастлабки маълумотларга кўра, жиноий тўда АҚШдан мамлакатга океан орқали мунатазам равишда гиёҳванд моддалар олиб кирган. Қўлга олинган 2 тонна кокаин эса ёқиб юборилди. Маълумотларга кўра, сўнгги 10 кун ичида Коста-Рикада ўтказилган тезкор амалиёт чоғида умумий ҳисобда 6,7 тонна гиёҳванд моддалар аниқланиб, мусодара қилинган.

    Бошқа янгиликлар