Перу жанубидаги тоғ устидаги йўлда кетаётган йўловчи автобуси 200 метр чуқурликдаги дарага қулаб тушди. Маълумотларга кўра ушбу ҳодиса туфайли камида 20 киши ҳаётдан кўз юмди, 11 киши эса жиддий жароҳат олди. Бу ҳақда segodnya.ua нашри хабар беради.
Наска провинциясидан Кускога йўл олган йўловчилар диний байрамда иштирок этишлари лозим эди.
“Бу ҳудудда қутқариш ишларини олиб бориш жуда қийин. Шу вақтгача ҳали бирорта йўловчининг мурдасини олиб чиқиш имкони бўлмади” дея фикр билдирган Перу полицияси вакили.
ЙТҲ содир бўлган ҳудудда полициядан ташқари ўт ўчирувчилар ва кўнгиллилар ҳам қутқариш ишларида иштирок этишмоқда. Фожеа сабаблари ўрганилмоқда.





