2014 йили август ойининг ўрталарида чет эл оммавий ахборот воситаларида қўшиқчи Бейонсе ҳамда Жей-Зиларнинг ажралаётгани ҳақида хабар тарқалган эди. Бугун эса ажралиш ҳақидаги барча маълумотларнинг ёлғон эканини тасдиқлаган ҳолда хонанда Бейонсенинг турмуш ўртоғи Жей-Зи Парижда бўлиб ўтган концерт дастури чоғида саҳнадан туриб Бейонсенинг иккинчи фарзандига ҳомиладор эканини маълум қилган. Бу ҳақда www.dni.ru нашри хабар беради.
Ҳозирда 2008 йилнинг апрел ойида турмуш қурган Бейонсе ва Жей-Зиларнинг Блю Айви исмли қизалоқлари бор.
Айтиш жоизки, жуфтлик биринчи фарзандининг туғилиши ҳақида ҳам саҳнадан туриб хабар беришганди. Бу сафар ҳам улар ўз анъаналарини давом эттиришди.





