АҚШда уч шоввоз Сан-Антонио Аквариумидан наҳанг балиқни аравачада олиб чиқиб кетишди, деб хабар бермоқда Gazeta.ru нашри.
Улар соқчининг ўгирилиши билан 61 сантиметрли наҳангни олиб, аравачага солиб қочишган. Видеокузатув камералари ёрдамида полиция балиқ ўғриларини қўлга туширишга муваффақ бўлган. Ҳозирда наҳанг балиқ аквариумга соғ-омон қайтарилган.






