2012 йили Гиннеснинг рекордлари китобидан ўрин олган ва дунёдаги энг катта ит деб таърифланган Зевс лақабли ит 5 ёшидла вафот этди, дея ёзади 365news.biz нашри.
Бўйи 112 сантиметрга етган Зевс АҚШнинг Мичиган штатида Кевин Дурлагнинг энг севимли ити эди. Икки оёқлаб турганида эса унинг бўйи 220 сантиметрга етарди. Оғирлиги 70 килограмм бўлиб, бир кунда унинг қорнини тўйғазиш учун 13 килограмм миқдорда овқат лозим бўларди.
Бахайбат итлар наслидан бўлган бу каби итлар узоқ яшай олмайди. Сабаби уларнинг ички аъзолари ҳам танасига мос равишда катта бўлади ва аъзолар юракни деформациялайди, қиса бошлайди.
2014 йилнинг ноябр ойида Зевс 6 ёшга тўлган бўларди.