АсосийDunyo

Бермуд учбурчагининг сири очилди (Видео)

'Бермуд учбурчагининг сири очилди (Видео)'ning rasmi

Денгиз ва ҳаво кемаларини ютиб юборадиган Бермуд учбурчагининг сири очилди, дея хабар берди Ren.tv нашри.

Афтидан, бунда ҳеч қандай мистика йўқ, бу жумбоққа ҳам фан ўзининг тушунтириши берди.

Саутгемптон университети тадқиқотчиларининг тахминларига кўра, Бермуд учбурчагида кемаларнинг ғойиб бўлишига 30 метрли қотил-тўлқинлар сабабчи бўлиши мумкин. Бу тўлқинлар бирдан пайдо бўлади-да, йўлида учраган объектларни “супуриб олиб кетади” ва ўша заҳоти ғойиб бўлади.

Океанологларнинг тушунтиришича, бундай тўлқинлар уч массив бўронлари туфайли ҳосил бўлар экан.



Бошқа янгиликлар