АсосийDunyo

Венесуэлаликлар ўз президентларини ҳимоя қилишмоқда

'Венесуэлаликлар ўз президентларини ҳимоя қилишмоқда'ning rasmi

Венесуэла президенти Николас Мадурога қилинган суиқасддан сўнг, Мадуронинг юзлаб тарафдорлари уни қўллаб-қувватлаш мақсадида турли намойишлар ўтказишмоқда, дея хабар бермоқда Вести нашри.

Николас Мадурога қилинган суиқасд бесамар кетган бўлса-да, ушбу ҳолат яна содир бўлиши мумкинлиги тахмин қилинмоқда. Мазкур воқеадан кейин Мадурони қўллаб-қувватловчи венесуэлаликлар Каракас кўчаларига чиқишди. Улар ўз раҳбарларини ҳимоя қилишга тайёр эканликларини кўрсатишмоқда.

Намойиш иштирокчилари турли ёзувли баннер ва плакатларни кўтариб олишган. Одамлар “Мадуро мамлакатдаги инқирозга қарши курашяпти”, “Коррупцияни олдини олишга ҳаракат қиляти”, дея такрорлашмоқда. Улар Мадурога қилиниган ҳужум – бу ҳукуматга ва давлатга қилинган ҳужум эканини айтишмоқда. Расмий Каракас мазкур воқеа учун АҚШ ва Колумбияни айбламоқда. Колумбия ҳукумати эса барча айловларни рад этиб, ушбу суиқасдга алоқаси йўқлигини маълум қилган.

    Бошқа янгиликлар