Хитойнинг Мўғулистон автоном туманида кучли торнадо содир бўлди, деб хабар қилмоқда Segodnya.ua нашри.
У 10 дақиқадан ортиқ давом этган. Бўрон турли талофатлар келтириб чиқарган бўлса-да, одамлар зарар кўргани йўқ. Метеорология соҳаси ходимлари торнадо таркорланиши ва унинг ортидан ёғингарчилик бошланишини хабар қилишмоқда. Ушбу ҳудудда торнадо рўй бериши камёб ҳолат сифатида қайд этилган.






