АсосийDunyo

“Ислом давлати” жангарилари Рим папаси жонига суиқасд қилишни режалаштирмоқда

“Ислом давлати” жангарилари Рим папаси Франциск жонига суиқасд қилишни режалаштирмоқда, деб ёзади The Telegraph нашри.

Хабарда ёзилишича, бу ҳақда Ватикандаги Ироқ элчиси Хабиб ал-Садр маълум қилган.

Келаётган якшанба куни Рим папаси Албанияга бир кунлик расмий ташриф билан бориши кутилмоқда. Ироқлик дипломатнинг фикрича, жангарилар томонидан Франциск папанинг ҳаётига хавф солиниши мумкин. Ал Садр ноябрь ойида Туркияда Рим папасига суиқасд қилиниши ҳам мумкинлигини айтиб ўтди.

Ироқ элчисининг айтишича, “Ислом давлати” жангарилари Рим папасини ўлдирмоқчи.

“Ўйлайманки, жангарилар уни чет эл сафарларининг бирида ва ҳаттоки Римда унинг жонига суиқасд қилишлари мумкин. "Ислом давлати" жангарилари сафида Америкалик, франциялик, канадалик, британиялик ва италияликлар ҳам бор. Гуруҳ улардан бирини Европадаги террористик ҳаракатлар учун жалб қилиши мумкин”,-дея қўшиб ўтди элчи.

Ўз навбатида Ватикан Рим папасининг ҳаётига суиқасд қилиниши ҳақида аниқ маълумот йўқлигини эълон қилишди.

    Бошқа янгиликлар