«Ёшлар – келажагимиз» жамғармаси қуйидаги лавозимларга ишга қабул қилиш бўйича танлов эълон қилади:
Бош ҳисобчи – 1 нафар;
Бош юрисконсульт – 1 нафар;
Молия-иқтисодчи – 2 нафар;
Назорат-тафтишчи – 2 нафар;
Архитектор – 1 нафар.
Бош ҳисобчига қўйиладиган асосий талаблар:
- олий маълумотли;
- умумий 10 йил ва шу давр мобайнида давлат идоралари, ННТ ва тижорат тузилмаларининг бош ҳисобчиси лавозимида камида 5 йил иш стажига эга;
- ўзбек ва рус тилларини мукаммал билиши, инглиз тилини ўзлаштирганлиги;
- компутер саводхонлиги: МС Wорд, Экзел, Прожеcт, 1C Бухгалтерия ва бошқа бухгалтерия дастурларини билиш.
Юристга қўйиладиган асосий талаблар:
- олий маълумотли;
- юрист лавозимида камида 3 йил иш стажига эга;
- Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ва қонуности ҳужжатларидан тўлиқ бохабар бўлиши;
- ўзбек ва рус тилларини мукаммал билиши, инглиз тилини ўзлаштирганлиги;
- компутер саводхонлиги: МС Wорд, Экзел ва бошқа дастурларда ишлай билиши.
Молия-иқтисодчига қўйиладиган асосий талаблар:
- олий маълумотли;
- давлат идоралари, ННТ ва тижорат тузилмаларида молиявий бошқарув ва иқтисодиёт соҳасида камида 3 йил иш стажига эга;
- компьютер саводхонлиги: МС Wорд, Экзел, Прожеcт, 1C Бухгалтерия ва бошқа бухгалтерия дастурларини билиш;
- молиявий ва иқтисодий таҳлил эта олиш, кредит рейтингларни тушуниш;
- ўзбек ва рус тилларини мукаммал билиши, инглиз тилини ўзлаштирганлиги.
Назорат-тафтишчига қўйиладиган асосий талаблар:
- олий маълумотли;
- давлат идоралари, ННТ ва тижорат тузилмаларида молиявий бошқарув ва иқтисодиёт соҳасида, шунингдек назорат-тафтиш соҳасида камида 3 йил иш стажига эга;
- ўзбек ва рус тилларини мукаммал билиши, инглиз тилини ўзлаштирганлиги;
- компьютер саводхонлиги: МС Wорд, Экзел ва бошқа дастурларда ишлай билиши.
Архитекторга қўйиладиган асосий талаблар:
- олий маълумотли;
- архитектура-қурилиш соҳасида камида 3 йил иш стажига эга;
- қурилиш соҳасида амалий кўникмага эга;
- ўзбек ва рус тилларини мукаммал билиши, инглиз тилини ўзлаштирганлиги;
- компьютер саводхонлиги: МС Wорд, Экзел ва архитектура-қурилиш йўналиши бўйича мавжуд дастурларда ишлай билиши.
Номзодлардан қуйидаги ҳужжатлар талаб этилади:
- маълумотнома (объективка)
- паспорт ёки шахсини тасдиқловчи бошқа ҳужжатлар.
Меҳнатга ҳақ тўлаш – давлат органи даражасида. Жамғарма ходимларига қонунчиликда белгиланган тартибда барча имтиёзлар, моддий ва ижтимоий ҳимоя муҳофаза чоралари қўлланилади.
Танловда иштирок этиш учун ҳужжатлар 10.08.2018-йилдан 20.08.2018-йилга қадар қабул қилинади.
Мурожаат учун манзил: Тошкент шаҳар, Навоий кўчаси 11-уй.
Мурожаат учун телефон: +998 99 858-22-39






