1

Перуда 10 дан ортиқ одамлар овқатдан заҳарланиш натижасида ҳаётдан кўз юмди

ДУНЁ 09.08.2018, 09:05
Перуда 10 дан ортиқ одамлар овқатдан заҳарланиш натижасида ҳаётдан кўз юмди

Перуда 10 дан ортиқ одамлар овқатдан заҳарланиш натижасида ҳаётдан кўз юмди, деб хабар бермоқда RT.com нашри.

Воқеа Андес вилоятида дафн маросими вақтида рўй берган. Маросимга келган меҳмонларда бирин-кетин касаллик аломатлари кузатилиб, шифохонага етказилди. Ҳодиса туфайли камида 10 киши ҳалок бўлган, яна ўнлаб одамлар заҳарланган. Оғир аҳволда қишлоқ касалхонасига етказилганлар шаҳар марказига олиб ўтилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ўтказган текшириш натижасига кўра, улар истеъмол қилган маҳсулотлардан ўсимликларни зарарлантиришда ишлатиладиган пестици́д кимёвий моддаси борлиги аниқланган. Маълумотларга кўра, ўтган ойда ҳам шу каби ҳолат содир бўлган эди. Эндиликда мазкур ҳодиса юзасидан тергов ишлари олиб борилади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1