1

Мексика соҳилларида кит қутқариб қолинди

ДУНЁ 09.08.2018, 09:14
Мексика соҳилларида кит қутқариб қолинди

Мексиканинг Контой оролида саёзликка чиқиб қолган кит қутқариб қолинди, деб хабар қилмоқда Лайф нашри.

Жониворнинг узунлиги 18 метр бўлиб, у озуқа илинжида соҳил яқинигача сузиб келган бўлиши мумкин. Китни табиатни муҳофаза қилиш ходимлари ва бир неча кўнгиллилар бешикаст чуқур сувгача олиб боришган. Мутахассисларнинг сўзларига кўра, агар бу ҳолатдан вақтида хабар топилмаганда жонивор нобуд бўларди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1