АсосийJamiyat

Тошкент автомобил ҳалқа йўлида 3,5 соат ичида тезликни оширган 112 та транспорт воситаси аниқланди

'Тошкент автомобил ҳалқа йўлида 3,5 соат ичида тезликни оширган 112 та транспорт воситаси аниқланди'ning rasmi

Кеча Юнусобод туманидаги Тошкент автомобиль ҳалқа йўлида ўрнатилган радар қурилмаси жуда кўплаб қоидабузарликларни рўйхатга олди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ ахборот хизмати хабар берди.

Манбага кўра, мазкур йўлда рухсат этилган тезлик соатига 70 км.ни ташкил этган.

ИИББ томонидан тезликни белгиланган меъёрдан ошириш қонунан тақиқланиши ҳақидаги огоҳлантиришларга қарамай, кўпчилик ҳайдовчилар ҳамон йўлларда ўзбошимчалик билан тезликни ошириб, ҳаракат хавфсизлиги қоидаларини бузиб келишмоқда, дейилади хабарда.

Шунингдек, рухсат етилган тезлик соатига 50 км.ни ташкил этувчи белги ўрнатилган Боғишамол кўчасида 6 соат ичида 134та транспорт воситаси тезликни меъёрдан ошириб ҳаракатланган. Аниқланган барча қоидабузарликлар ҳақидаги маълумотлар ўрнатилган тартибга биноан ҳайдовчиларга почта орқали юборилади.

    Бошқа янгиликлар