1

Ақтўбеда 52 нафар ўзбекистонликнинг ҳаётига зомин бўлган машъум автобус иши бўйича суд қолдирилди

ДУНЁ 09.08.2018, 12:40
Ақтўбеда 52 нафар ўзбекистонликнинг ҳаётига зомин бўлган машъум автобус иши бўйича суд қолдирилди

Қозоғистон ғарбида 52 кишининг ҳалок бўлишига сабаб бўлган автобусдаги ёнғин бўйича жиноий ишни судда кўриб чиқиш номаълум муддатга қолдирилди, деб хабар берди РИА Новости.

Мазкур ишни 7 август куни Иргиз туман судида кўриб чиқиш белгиланган эди.

"Ҳозирча суд иши қолдирилди... Улар (айбланувчиларнинг ҳимоячилари) суд ишини Ақтўбега кўчиришмоқчи", - деди агентлик суҳбатдоши. Унинг айтишича, Иргиз қишлоғида адвокатларнинг яшашлари учун шароитлар мавжуд эмас.

Ҳайдовчилар Барат Танатаров, Нуржан Киргизбаев ва Максат Пернебековлар ёнғин хавфсизлик қоидаларига риоя қилмасликда айбланиб ҳибсга олинган эди. Кейинчалик ҳайдовчилар билан бирга айбланувчилар қаторига механик Баҳодир Бердибаев ва автобус фирмаси директори Нурлибек Телепбаевлар ҳам қўшилган.

Ҳайдовчилардан икки нафари – Нуржан Киргизбаев ва Максат Пернебековлар ўз айбларини қисман тан олишган.

Эслатиб ўтамиз, 18 январь куни Қозоғистонда йўловчи автобуси ёниб кетиши оқибатида 52 киши ҳалок бўлди. Улар Ўзбекистон фуқаролари эди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1