Крюгер миллий боғида бир фил орқа оёқларига туриб, дарахтнинг барра япроқларидан баҳраманд бўлди, деб хабар қилмоқда Fakty.ua нашри.
Ушбу боғ ЖАРда жойлашган бўлиб, ёввойи табиатда филларнинг орқа оёқларида туриши камдан-кам учрайдиган ҳолатдир. Бундай ҳаракатларни асосан циркда ўргатилган филлар амалга оширади.