АҚШда бир қиз шилқим йигитнинг дастидан жабр кўрди, деб хабар бермоқда Ren.tv нашри.
Бейли Кантрелл Теннеси штатидаги АЗС автотураргоҳига машинасини қўяди. Шу пайт бир йигит келиб ундан телефон рақамини сўрайди. Қиз бир неча марта уни рад этгач, жаҳл отига минган йигит аввалига қизнинг машинаси устига чиқиб сакрайди, ойнасини синдиради, кейин машинани тепишга тушади.
Бейли “хирапашша”нинг дастидан бошқа туманга кўчиб ўтишга мажбур бўлди.






