АсосийDunyo

Европа Лигаси матчларидан бирида судьянинг боши ёрилди (Видео)

'Европа Лигаси матчларидан бирида судьянинг боши ёрилди (Видео)'ning rasmi

Австриянинг Граце шаҳрида бўлиб ўтган “Штурм” ва “АЕК” жамоалари ўртасидаги матчда арбитр ёрдамчиси кутилмаганда жароҳат олгани туфайли ўйинни тўхтатишга тўғри келди, дея хабар бермоқда Тvzvezda.ru нашри.

Австрия ва Кипр жамоалари ўртасидаги матч пайтида судья ёрдамчиси Фредерик Клювер бошидан қон оқиб, ерга йиқилади. Маълум бўлишича, мухлислардан бири унинг бошига шиша идиш отган экан. Ўйин тўхтатилиб, Клюверга тиббий ёрдам кўрсатилди.

Айбдор мухлис эса яширишга уринганига қарамай, кузатув камераси орқали топилиб, қўлга олинди.

Матч эса 2:0 ҳисобида “АЕК” жамоаси фойдасига ҳал бўлган.

Бошқа янгиликлар