АсосийDunyo

Брэд Питт Анжелина Жолига 9 миллион доллардан ошиқроқ алимент тўлагани маълум қилинди

'Брэд Питт Анжелина Жолига 9 миллион доллардан ошиқроқ алимент тўлагани маълум қилинди'ning rasmi

Голливуд актёри Брэд Питт Анжелина Жолининг алимент борасидаги даъволарига собиқ турмаш ўртоғига 9 миллион доллар тўлаганини маълум қилди, деб хабар берди NBC нашри.

Питт ва Жоли никоҳни бекор қилиш жараёнида. Актриса ва режиссёр Анжелина Жоли 2016 йили ноябрь ойида судга ажрашиш ҳақида ариза топширган эди.

Бундан сал аввалроқ аткриса Питтни айблаб, у болалари ва ўзига ҳеч қандай сумма ажратмаганини билдирган эди.

Жавобан Питтнинг адвокатлари актёр Жолига ҳозирда она болалар яшаб турган уй учун 8 миллион доллар, қолаверса, уларнинг ҳисобларига 1,3 миллион доллар ажратганини маълум қилишди.

Оқибатда эса Жоли ажарашиш жараёни борасида ОАВга ёлғон хабарлар тарқатишда айбланмоқда.

    Бошқа янгиликлар