Америкалик актёр ва режиссёр Роберт Редфорд кинода суратга тушишни тўхтатмоқчи, деб хабар қилди Lenta.ru нашри.
81 ёшли актёр айни позитив нуқтада актёрлик фаолиятига нуқта қўйиб, нафақага чиқишга қарор қилган. Ўзининг айтишича, эҳтимол, битта-яримта лойиҳага режиссёрлик қилиши мумкин.
Роберт Редфорд “Бутч Кэссиди ва Сандэнс Кид” (1969) ва “Фирибгарлик” (1973) фильмлари орқали машҳур бўлган. У, шунингдек, “Буюк Гетсби” (1974) ва “Барча президентлик лашкарлари” (1976) фильмларида ҳам суратга тушган. Роберт “оддий одамлар” фильми режиссёрлиги учун “Оскар” соҳибига айланган.






