АсосийJamiyat

Ўзбекистон ва Россия ўртасида олий таълим йўналишидаги ҳамкорлик янада ривожланади

'Ўзбекистон ва Россия ўртасида олий таълим йўналишидаги ҳамкорлик янада ривожланади'ning rasmi

14 август куни Олий ва ўрта махсус таълими вазирлигида Россия Федерацияси Президентининг Хорижий давлатлар билан минтақавий ва маданий алоқалар бошқармаси, Фан ва таълим вазирлиги вакилларидан иборат делегацияcи билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълими вазирлиги ахборот хизмати хабар қилди.

Учрашувда Россия Федерацияси Президентининг Хорижий давлатлар билан минтақавий ва маданий алоқалар бошқармаси бошлиғи ўринбосари А.Рыбаков, департамент бошлиғи А.Власов, Фан ва таълим вазирлиги Халқаро департаменти директори И.Ганьшин ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат маслаҳатчиси А.Абдувахитов, олий ва ўрта махсус таълими вазири И.Мажидов ва бошқалар иштирок этди.

Музокарада сўнги икки йил давомида давлатлар ўртасида ўзаро ишончли ва манфаатли ҳамкорлик изчил ривожланиб бораётгани, сиёсий, савдо-иқтисодий соҳалар билан бирга маданий-гуманитар ва илмий-техник соҳаларда ҳам алоқалар кенгайиб бораётгани эътироф этилди.

Ўзбекистон ва Россия ўртасида малакали кадрлар тайёрлаш йўлидаги ҳамкорлик алоқаларини янада кенгайтириш, жумладан, замонавий йўналишлар ва мутахассисликларда бакалавр, магистрлар тайёрлаш, илмий-тадқиқот соҳасида ўзаро тажриба алмашиш каби муҳим йўналишларда ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди.

    Бошқа янгиликлар